Жамият

Turkish Airlines Истанбулдан Бухорога парвозларни йўлга қўйди

© AFP / OZAN KOSEСамолеты авиакомпании "Turkish Airlines"
Самолеты авиакомпании Turkish Airlines - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Turkish Airlines авиакомпанияси Истанбулдан Бухорога тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйди. Натижада Ўзбекистон ва Туркия шаҳарлари ўртасида амалга оширилаётган мунтазам авиақатновлар сони 56 тага етди.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Turkish Airlines авиакомпанияси Истанбулдан Бухорога тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 7 июнь куни соат 07:42 да Turkish Airlines авиакомпанияси самолёти Бухоро аэропортига келиб қўнган. Шу муносабат билан аэропортда тантанали тадбир ташкил этилган.
Авиакомпания томонидан Истанбул – Бухоро – Истанбул йўналишида мунтазам авиақатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бажарилади.
Ҳозирда Ўзбекистон ва Туркия шаҳарлари ўртасида амалга оширилаётган мунтазам авиақатновлар сони 56 тага етди.
Хусусан, Uzbekistan Airways ҳамда Turkish Airlines томонидан паритет асосида:
Тошкент—Истанбул—Тошкент йўналишида ҳафтасига 17 тадан;
Урганч—Истанбул—Урганч йўналишида ҳафтасига 2 тадан;
Самарқанд—Истанбул—Самарқанд йўналишида ҳафтасига 4 тадан;
Фарғона—Истанбул—Фарғона йўналишида ҳафтасига 3 тадан;
Бухоро—Истанбул—Бухоро йўналишида ҳафтасига 2 тадан мунтазам қатновлар амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15 майдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Бухоро — Истанбул — Бухоро янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўйган.
Янгиликлар лентаси
0