Россия

Ғарб ва Россия муносабатларида Пётр I давридан буён ҳеч нарса ўзгармаган - Путин

© Sputnik / Михаил Метцель / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел встречу с молодыми предпринимателями, инженерами и учёными
Президент РФ В. Путин провел встречу с молодыми предпринимателями, инженерами и учёными - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Пётр I 350 йил олдин шимолий ҳудудларни қайтариш учун учун Швеция билан 21 йил давомида кураш олиб борган, давлатни кучайтирган. Бизнинг ҳам бошимизга ана шундай тақдир тушган. Биз ҳам суверенитетни сақлаб қолиш учун кураш олиб боришимиз керак - Путин.
ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ВДНХ боғида ёш тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда Россия тарихи, бугунги куни ҳамда келажаги ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Президент айтишига кўра, Россияда 10 йилдан сўнг ҳаёт сезиларли даражада яхшиланади. Фақат бунинг учун демографик вазиятни яхшилаш, аҳоли саломатлиги, экология, янги ва истиқболли технологиялар (big data ва квант технологиялари) соҳаларини ривожлантириш керак.
© Sputnik / Михаил Метцель / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел встречу с молодыми предпринимателями, инженерами и учёными
Президент РФ В. Путин провел встречу с молодыми предпринимателями, инженерами и учёными - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2022
Президент РФ В. Путин провел встречу с молодыми предпринимателями, инженерами и учёными
"Биз янги ваколатларга эга бўлишимиз ва барча соҳаларда етакчи бўлишимиз учун ҳаракат қилишимиз керак ва бу охир-оқибат ҳаёт сифатининг яхшиланишига олиб келиши керак", - деди Путин.

Биринчи вазифа

Давлат раҳбари, демографияни мамлакат учун устувор вазифа деб атади.
"Бизда кўпроқ одамлар бўлиши керак ва улар соғлом бўлиши керак", деди Путин.
“Бунинг учун бир қатор масалаларни ҳал қилиш керак: тиббиётни ривожлантириш, тиббий асбоб-ускуналар базаси, фармацевтика, замонавий дори воситалари ҳамда энд-то-энд технологиялари, квант технологиялари, катта маълумотлар”, - деди президент.
Президент айтишига кўра Россияни ҳар доим "АЁҚШ давлат" деб ҳақорат қилишга уринишмоқда, аммо Россияда ғурурланишга арзийдиган нарсалар ҳам кўп. Масалан Россияда кўплаб мамлакатларда мавжуд бўлмаган илоғор таълим анъаналари бор.
“Бизда ажойиб илмий мактаблар, жумладан, математик мактаблар ҳам бор. Бу соҳаларнинг барчасида эса ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд албатта, лекин буни амалга ошириш учун бизда имконият бор”, - деди у.

Россия иқтисодиётининг келажаги

Россия ўз иқтисодиётини ёпиб қўйиш ва мамлакат "атрофини балан девор билан ўраб олиш" ниятида эмас.
“Бизда ёпиқ иқтисодиёт йўқ эди. Яъни, Совет даврида, биз ўзимизни ўзимиз "темир парда" билан чеклаб ташладик. Биз уни ўз қўлларимиз билан яратдик. Лекин бугун биз бу хатога йўл қўймоқчи эмасмиз", — деди Путин.
“Бизнинг иқтисодиётимиз очиқ бўлади. Ким хоҳламаса, ўзини ўзи банкрот қилади ва аллақачон қилмоқда", - деди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Россияни глобал инфляция ўсиши, ўғитлар ва энергия ресурслари нархи ошишида айбламоқчи. Бироқ, Россиянинг "бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ, бу нарсалар бугунги воқеалардан олдин Ғарбнинг узоқ вақт давомида содир этган хатолари туфайли содир бўлди".
Президентнинг ишончи комилки, Россия “шундай ривожланиши керакки, у ривожланишнинг асосий йўналишларида ҳеч кимга қарам бўлмасин”.
Шунингдек, у жамиятнинг умумий муаммоларни ҳал қилиш учун бирлаша олиши муҳимлигини қайд этди. "Агар жамиятда бирдамлик бўлмаса, ҳамма нарса бузилади", деб ҳисоблайди давлат раҳбари.
© Sputnik / Михаил Метцель / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел встречу с молодыми предпринимателями, инженерами и учёными
Президент РФ В. Путин провел встречу с молодыми предпринимателями, инженерами и учёными - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2022
Президент РФ В. Путин провел встречу с молодыми предпринимателями, инженерами и учёными
Барча чекловларга жавоб "қарорлар қабул қилишнинг сўзсиз дебюрократизацияси бўлиши мумкин ва бўлиши керак".

Россия Федерациясини тарк этган компаниялар ҳақида

Россия бозорини тарк этган хорижий компаниялар ўз қарорларидан пушаймон бўлишади, деб ҳисоблайди Россия Федерацияси Президенти.
“Бугунги шароитда кимдир бу ердан қочиб кетса, фаолиятини тўхтатиш йўлини танлаган бўлса - пушаймон бўлади. Бу таҳдид эмас. Биз ҳеч кимга таҳдид қилмаймиз”, — деди Путин.
"Улар бундан пушаймон бўлишади, чунки Россия катта салоҳиятга эга давлат", - деди президент. Унинг сўзларига кўра, кўплаб компаниялар кетиганидан афсусда.
Путин буни "суверен қарорлар қабул қила олмайдиган ушбу мамлакатларнинг ички ҳолати"нинг кўриниши деб атади ва Россия келажакка қараши керак бўлган суверен давлат эканлигини таъкидлади.
Президентнинг фикрича, замонавий дунёда давлатлар ё суверен ёки бировга мустамлака бўлиши мумкин, оралиқ давлат бўлиши мумкин эмас.

Улар Россияга қандай "зарба" бермоқчи

Путин Россияга зарбанинг асосий йўналиши микроэлектроникадаги чекловлар эканлигини айтди.
“Ҳукуматимиз бир неча йиллардан бери Россияда янги асосда микроэлектроника саноатини ишга тушириш, қайта яратиш ва яратишга ҳаракат қилмоқда. Бу мураккаб мавзулардан бири, қийин ва Россияга барча чекловчи чоралардан ҳужум қилишнинг асосий йўналишларидан биридир ", деди президент.
Унинг таъкидлашича, бошқа давлатларнинг Россиянинг янги технологияларни қўлга киритишни чеклаш истаги бутун тарих давомида бўлган. Пётр I даври ҳам бунга яққол мисол.
"Ўша вақтда кема қуриш технологиялари ҳам яширин бўлган. Пётр I ўзи Европага бориб, у ерда дурадгор бўлиб ишлаган ва барчасини ўрганиб келган", дейди давлат раҳбари.
Унинг таъкидлашича, Россия ўзини ҳимоя қилиши учун асрлар давомида жанг қилишига тўғри келган.

“Ўзимизни ҳимоя қилишимиз, курашишимиз кераклиги, бу аниқ. Ҳозир биз Буюк Пётрнинг 350 йиллигига бағишланган кўргазмада кўрдик. Ўшандан буён деярли ҳеч нарса ўзгармади. Ўзингиз ҳам ушбу тушунчага келасиз. Буюк Пётр 21 йил давомида Швеция билан Шимолий ҳудудларни қайтариш учун уруш олиб борган, давлатни кучайтирган эди”, деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, Санкт-Петербург қурилганд Европа давлатларидан ҳеч бири бу ҳудудни Россия деб тан олмаган. “Ҳамма уни Швециянинг ери дерди. Лекин у ерда қадимдан фин-угор халқлари билан бир қаторда славянлар ҳам яшаган ”, деди Путин.
“Кўриниб турибдики, ҳудудларни қайтариш ва кучайиш ҳам бизнинг қисматимизга тушган. Ва агар биз асосий қадриятлар (суверенитет) бизнинг мавжудлигимиз асосини ташкил этишидан келиб чиқадиган бўлсак, биз олдимизда турган вазифаларни ҳал қилишда албатта муваффақият қозонамиз ", - деди Путин.
© Sputnik / Михаил Метцель / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин посетил мультимедийную выставку "Пётр I. Рождение империи"
Президент РФ В. Путин посетил мультимедийную выставку Пётр I. Рождение империи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2022
Президент РФ В. Путин посетил мультимедийную выставку "Пётр I. Рождение империи"
Янгиликлар лентаси
0