https://sputniknews-uz.com/20220610/namanganda-chet-tillari-instituti-tashkil-etildi-25187545.html
Наманганда чет тиллари институти ташкил этилди
Наманганда чет тиллари институти ташкил этилди
Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади. 10.06.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-06-10T09:37+0500
2022-06-10T09:37+0500
2022-06-10T09:37+0500
жамият
янги қарор
наманган
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdnn1.img.sputniknews-uz.com/img/07e6/02/01/22491996_0:0:3069:1726_1920x0_80_0_0_367f0865992e7dd6f773b63b03e9e0ca.jpg
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти қарори билан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ташкил этилди. Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.Талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация бериш амалиёти йўлга қўйилади.Хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган С1 даражадан кам бўлмаган сертификатга эга ўқитувчиларига уларнинг базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.Олий таълим даргоҳи ўз фаолиятини маърифатпарвар олим, шарқ ва ғарб тилларининг билимдони Исҳоқхон Ибратнинг ёрқин хотираси ҳамда номини абадийлаштириш, вилоятда хорижий тилларни мукаммал эгаллаган, чуқур билимга эга бўлган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида олиб боради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdnn1.img.sputniknews-uz.com/img/07e6/02/01/22491996_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_849642b93147e9dcb329dd6adc1996c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
янги қарор, наманган
Наманганда чет тиллари институти ташкил этилди
Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти қарори билан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти
ташкил этилди.
Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.
Чет тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификати бор абитуриентларга ушбу фандан ижодий имтиҳонсиз максимал балл берилади.
Талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация бериш амалиёти йўлга қўйилади.
Хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган С1 даражадан кам бўлмаган сертификатга эга ўқитувчиларига уларнинг базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб институтнинг ўқув жараёнига тил эгаси бўлган малакали хорижий мутахассислар жалб қилинади.
Талабалар ўқув ва илмий амалиётларини хорижий давлатларда ўтайдилар.
2023 йил 1 январга қадар Ижод мактаби ўқувчилари учун “Таржимонлар клуби”ни ташкил этилади.
2023 йил 1 январга қадар 1 000 ўринли янги ўқув бино ва 400 ўринли талабалар турар жойиниқуриш учун ер участкаси ажратилади.
Олис ҳудудлардан ва хорижий мамлакатлардан келиб дарс берадиган профессор-ўқитувчилар институтга яқин ҳудудда жойлашган кўп қаватли уй-жойлардан хизмат уйлари сифатида фойдаланадилар.
2023 йилдан бошлаб институтга докторантура бўйича қабул квоталари ажратилади.
Олий таълим даргоҳи ўз фаолиятини маърифатпарвар олим, шарқ ва ғарб тилларининг билимдони Исҳоқхон Ибратнинг ёрқин хотираси ҳамда номини абадийлаштириш, вилоятда хорижий тилларни мукаммал эгаллаган, чуқур билимга эга бўлган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида олиб боради.