Жамият

ОТМларга қуёш электр ускуналари ўрнатилади

© Pixabay.com/ dimitrisvetsikas1969Панель солнечных батарей
Панель солнечных батарей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Менделеев номидаги кимё-технология университетига қуёш электр ускунасини ўрнатиш натижасида, қарийб 2 миллиард сўмлик электр энергияси тежалмоқоқда. Бу тажриба барча олийгоҳларда жорий қилинади.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Шу йилнинг ўзида барча олийгоҳларда қуёш электр ускуналари ўрнатилади. Бу ҳақда президент раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Таъкидланишича, Менделеев номидаги кимё-технология университетида 100 киловатт қувватли қуёш электр ускунаси ўрнатилган. У ерда йилига 200 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда.
Ҳозирда 36 та сув иситиш қурилмасини ўрнатиш ҳисобига йилига 4,2 миллион киловатт соат ёки қарийб 2 миллиард сўмлик электр энергияси тежалмоқда.
Олий таълим вазирлигига ушбу тажрибани барча олийгоҳларда қўллаш вазифаси топширилди.
Президент ўз сўзида вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини ҳам муқобил энергияга ўтказиш вақти келганини айтиб ўтди.
Шунингдек, вазирлик ва идораларда электр ва иссиқлик энергияси харажатларини камида 25 фоизга қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Унга кўра Молия вазирлиги:
давлат идораларида энергия ресурслари истеъмоли бўйича нормативларни ишлаб чиқади;
йил якуни билан харажатларни камайтирмаган раҳбарларга нисбатан чора кўриш бўйича таклиф киритади;
хорижий консультантларни жалб қилиб, барча иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий объектларда Энергия тежамкорлик миллий дастурини ишлаб чиқади.
Янгиликлар лентаси
0