Ўзбекистон артистлари “Большой театр”да саҳнага чиқишди - видео

Oбуна бўлиш
Москвада халқаро балет кўрик танлови ўтмоқда. У балет оламининг энг нуфузли танловларидан бири саналади.
Танлов 1969 йилдан буён “Большой театр” саҳнасида ўтказиб келинади. Бу йили кўрик танловда 16 та мамлакат, жумладан, Буюк Британия, Италия, Испания, Мексика, Япония иштирок этмоқда.
Қўшни мамлакатлардан эса Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, ва албатта, Ўзбекистон қатнашмоқда.
Алишер Навоий театрининг етакчи солисти Лола Исоқова ва солист Достон Турғунов Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этишди. Ўзбекистонлик артистлар ёрқин ижодий чиқишлари билан томоншабинларнинг ёдида қолишди
Батафсил Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0