Ўзбекистон ШҲТ давлатлари орасида шахмат турнири ўтказишни таклиф қилди

© МИД УзбекистанаВ Ташкенте началось 15-е заседание Молодежного совета ШОС
В Ташкенте началось 15-е заседание Молодежного совета ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2022
Oбуна бўлиш
Бугун Ўзбекистонда ШҲТ Ёшлар кенгашининг 15-йиғилиши бошланди. Ўзбекистон мазкур йиғилишга раислик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари ёшлари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича турнир ва стартап лойиҳалар форумини ўтказишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда бугун Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев сўз очди.
Жума куни Ўзбекистонда ШҲТ Ёшлар кенгашининг 15-йиғилиши бошланди. Ўзбекистон мазкур йиғилишга раислик қилмоқда.
“Биз шахматни янада оммалаштиришда барча мамлакатларимизнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни хоҳлаймиз... Шу мақсадда ШҲТ доирасида халқаро шахмат турнирини ўтказишни таклиф қиламан”, - деди Саъдуллаев йиғилишнинг очилиш маросимида.
Саъдуллаевнинг айтишича, йиғилиш доирасида Ўзбекистон ташаббуси билан ўтказилаётган “Unicorns SCO: ШҲТ ёшлари ўртасида энг яхши стартап лойиҳалар танлови”нинг финал босқичи ғолибларини тантанали мукофотлаш маросими ташкил этилади.
© МИД УзбекистанаВ Ташкенте началось 15-е заседание Молодежного совета ШОС
В Ташкенте началось 15-е заседание Молодежного совета ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2022
В Ташкенте началось 15-е заседание Молодежного совета ШОС
Унда ШҲТга аъзо мамлакатларнинг Ёшлар кенгаши фаоллари иштирок этиши кутилмоқда. Йиғилиш якунлари бўйича ШҲТ Ёшлар кенгашининг 2022-2023 йилларга мўлжалланган иш режаси тасдиқланиши кутилмоқда.
“Биз ушбу стартап танловини алифбо тартибида ҳар йили ёшлар стартаплари форуми шаклида ўтказишни таклиф қиламиз”, дея қўшимча қилди агентлик раҳбари.
ШҲТ – 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо бўлган. ШҲТда кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
Ҳозирги вақтда ШҲТ ҳудудида 3,2 млрддан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Уларнинг 55% дан ортиғини ёшларни ташкил этади.
© МИД УзбекистанаВ Ташкенте началось 15-е заседание Молодежного совета ШОС
В Ташкенте началось 15-е заседание Молодежного совета ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2022
В Ташкенте началось 15-е заседание Молодежного совета ШОС
Янгиликлар лентаси
0