Жамият

Қашқадарёда Қизил китобга киритилган балиқлар овланди

CC0 / Unsplash / Jp Valery / Охотничье ружье. Иллюстративное фото
Охотничье ружье. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қашқадарёдаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасида уч нафар шахс томонидан Қизил китобга киритилган 115 дона балиқ овланган.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Қашқадарё вилоятидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасида Қизил китобга киритилган 115 дона балиқни овлаган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маълум қилди.
Хабарга кўра, 31 май куни қўриқхонанинг Яккабоғ тумани ҳудудида жойлашган “Қизилсув” бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан қўриқхонанинг “Қизилсув” бўлими юқори сарҳадларида назорат ишлари олиб борилган. Назорат ишлари давомида 3 (уч) нафар фуқаронинг қўрқхонага ноқонуний тарзда киргани аниқланган.
Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан мазкур фуқаролар тўхтатилганда уларнинг бир нафари қочиб кетган. Икки нафар қонунбузарнинг шахси ўрганилганда, улар Қашқадарё вилояти Касби тумани “Ғалаба” МФЙ Тошқўрғон қишлоғида яшовчи С.А. ва С.Б. экани аниқланган. Қочиб кетган фуқаронинг шахси номаълум бўлиб қолган, чунки, қонунбузарлар С.А. ва С.Б. уни танимаслигини айтган.
Қонунбузарларнинг юклари кўздан кечирилганда А.С. номига расмийлаштирилган 1 дона ов қуроли, 1 бош Сибирь тоғ эчкисининг гўшти, бош суяги ва шохи, ўқотар ов қуролига тегишли ҳужжатлар, 11 дона ишлатилмаган ҳамда 2 дона ишлатилган патронлар, 2 дона рация аппарати, 1 дона пичоқ, 1 дона дурбин, 1 дона балиқ овлайдиган тўр ва Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган 115 дона ноёб Амударё гул балиқлари борлиги аниқланган. Содир этилган ҳолати юзасидан тегишли ҳужжатлар қўриқлаш ходимлари томонидан расмийлаштирилган.
Қочиб кетган қонунбузар фуқаронинг шахсини аниқлаштириш сўралган ҳолда қонунбузарлик ҳолати бўйича барча тўпланган ҳужжатлар ҳамда ов анжомлари сақлаш ва қонуний чора кўриш учун 2022 йил 3 июнь куни Яккабоғ туман ИИБга топширилган.
Хабарга кўра,ҳозирги кунда мазкур қонунбузарлик бўйича Яккабоғ туман ИИБ томонидан белгиланган тартибга суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қўриқхона масъул ходимлари томонидан 2022 йил 3 июнь куни содир этилган қонунбузарлик ҳолати бўйича жарима ва табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.
Олиб қўйилган ноқонуний ов маҳсулотлари, яъни, балиқлар, эчки гўшти ва бошқалар ушбу қонунбузарлик ҳолати билан боғлиқ ашёвий далиллар сифатида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳамда сақлаб келинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0