Дунёда

Россия газига эмбарго киртиш Европа иқтисодини вайрон қилади – Орбан

© SputnikПремьер-министр Венгрии Виктор Орбан. Архивное фото
Премьер-министр Венгрии Виктор Орбан. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Венгрия бош вазирининг таъкидлашича, Россиядан газ етказиб беришга эмбарго қўйиш Европа иқтисодиётини йўқ қилади.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Россия газининг импортига эмбарго жорий этилиши Европа иқтисодиётини вайрон қилади, деди Венгрия бош вазири Виктор Орбан “Kossuth Radio”га берган интервьюсида.
“Европа Иттифоқи аста-секин стратегиясини ўзгартириши керак, чунки инфляция сабаб банкрот бўламиз. Бутун Европа банкрот бўлишидан ҳеч ким манфаатдор эмас. Иттифоқ нефть эмбаргосидан кейин газга эмбарго қўймоқчи. Россиядан газ етказиб беришга эмбарго қўйиш Европа иқтисодиётини йўқ қилади”, дейди Орбан.
Унинг сўзларига кўра, Венгрия урушни эмас, тинчликни молиялаштириш тарафдори ва шунинг учун у Украинага қурол етказиб бермаяпти.
Маълумот учун, Россия Европа Иттифоқининг энг йирик газ етказиб берувчиси ҳисобланади. Хусусан, ЕИга етказиб бериладиган газнинг 40 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади.
Венгрия Туркия, Болгария ва Сербия орқали мамлакатга кирадиган газнинг 85 фоизини Россиядан импорт қилади. Аввалроқ, Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто Россия гази узилса, миллий иқтисодиёт ҳалокатга учраши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Ўз навбатида, Орбан Россияга қарши шошилинч санкциялардан огоҳлантирди ва уларни атом бомбасига қиёслади.
Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери Европа Иттифоқи аллақачон Москвага қарши бир нечта санкциялар пакетини жорий қилган. Охирги, олтинчи пакетда Европа Иттифоқи Россия нефти ва нефть маҳсулотлари импортига эмбарго киритди.
Россия Европа санкцияларига жавобан дўстона муносабатда бўлмаган давлатларни (барча Европа Иттифоқи давлатлари, АҚШ, Буюк Британия ва бошқалар) газ учун рублда тўлашга мажбур қилди. Бунинг учун улар “Газпромбанк”да ҳисоб очишлари керак. Тўлов еврода амалга оширилади ва банк валютани рублга айлантиради.
Янгиликлар лентаси
0