Россия нима учун Японияга балиқ овлашни тақиқлагани маълум бўлди

© Sputnik / Виктор Антонюк / Медиабанкка ўтишЖизнь в освобожденных селах ДНР
Жизнь в освобожденных селах ДНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2022
Oбуна бўлиш
Япония балиқчилари 1998 йилда имзолаган шартномага кўра Курил оролларининг жанубий қисмида квота доирасида балиқ овлаш билан шуғулланиб келган.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Россия ҳукумати Японияни квота учун пул тўлашдан бош тортгани учун Курил оролларида балиқ тутиш имкониятидан маҳрум қилди. Бу ҳақда Россия президентининг Узоқ Шарқ федерал округидаги ваколатли вакили, Бош вазир ўринбосари Юрий Трутнев маълум қилди, дея хабр берди Риа Новости.
“Улар Курил оролларидан балиқ овлаш квоталари учун пул тўлашдан бош тортди, Шунинг учун, мос равишда бу ҳуқуқ улардан олиб қўйилади. Улар ўзларини ўзлари жазолаяпти, уларга ёрдам бериш шарт эмас”, дейди у.
Аввалроқ, Россия 1998 йилда денгиз жонли ресурсларини йиғиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувнинг бажарилишини “япон томони барча молиявий мажбуриятларини бажармагунча” тўхтатиб қўйганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг айтишича, Токио “Сахалин вилоятига текин техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги йиллик ижро ҳужжатини имзолашни кечиктириб, тўловларни тўхтатиб қўйиш йўлига ўтган”.
Япония ва Россия ушбу шартномани 1998 йилда имзолаган. Бу япон балиқчиларига Курил оролларининг жанубий қисмида Россия томонидан ажратилган квота доирасида балиқ овлашга рухсат беради.
21 март куни Россия ТИВ “Япония томонидан Россияга қарши жорий этилган бир томонлама чекловларнинг нодўстона табиати” туфайли Москва Токио билан тинчлик шартномаси бўйича музокараларни давом эттириш ниятида эмаслигини маълум қилди. Шунингдек, Москва японларнинг Курил оролларига визасиз саёҳатларини тўхтатди.
Янгиликлар лентаси
0