Россия

Россия ва Хитой ўртасидаги биринчи автомобиль кўприги очилди - видео

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишРабочая поездка премьер-министра РФ М. Мишустина в Дальневосточный федеральный округ. День четвертый
Рабочая поездка премьер-министра РФ М. Мишустина в Дальневосточный федеральный округ. День четвертый - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ушбу муҳим транспорт объекти бюджети 19 миллиард рублни ташкил этди. Кўприкнинг яна бир ўзига хос хусусияти - лойиҳа бюджет маблағларисиз амалга оширилган.
ТОШКEНТ, 10 июнь – Sputnik. Россияда Амур дарёси орқали ўтган биринчи халқаро автомобиль кўприги ишга тушди. Бу кўприк Россиянинг Благовещенск шаҳри ва Хитойнинг Хейхе шаҳрини боғлайди, деб хабар бермоқда “РИА Новости”.
Телеконференция форматида ўтказилган байрам тадбирида Бош вазир ўринбосари, Россия Президентининг Узоқ Шарқдаги мухтор вакили Юрий Трутнев, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Ху Чунхуа, Россия транспорт вазири Виталий Савелев, шунингдек, Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш вазири Алексей Чекунковлар иштирок этишди.
Трутнев айтишига кўра, ушбу кўприк қурилишида ҳар икки томондан минглаб қурувчилар иштирок этган. Кўприкнинг яна бир ўзига хослиги шундаки - лойиҳа бюджет маблағларисиз амалга оширилган.
Ҳаракатни Ҳейхе провинцияси губернатори Хуа Чангшенг бошлаб берди ва у рус тилида: "Поехали!" деди.
Кўприк орқали Россия ва Хитой ўртасидаги йилига миллион тоннагача юк ташилади ва ташиш вақти ҳам қисқаради.
"Хитой томони ўтиш жойини ишга тушириш, яхшироқ логистика хизматларини кўрсатиш имкониятидан фойдаланишга тайёр. Биз биргаликда кўприкни дўстлик ва ҳамкорлик кўпригига айлантирамиз", - деди Ху Чунхуа.
Айни дамда “Газпром Ҳелиум Сервисе” паркидан экологик тоза ёқилғи – суюлтирилган газда ишлайдиган саккиз рус трактори Хитойга жўнаб кетди.
Хитой томонидан эса 8та юк машинаси Россияга йўл олди - улар автомобиль шиналари ва электр жиҳозлари учун бутловчи қисмларни етказиб беришади.
Эслатиб ўтамиз, кўприк қурилиши 2016 йилда бошланган ва бир вақтнинг ўзида иккита қирғоқдан олиб борилган. Кўприкнинг очилиши 2020 йил охирига режалаштирилган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли кечга қолдирилди.
Объектни қуриш учун 19 миллиард рубль сарфланган, шундан 14 миллиард рубль Россия ҳудудига киритилган.
Янгиликлар лентаси
0