Тошкент аэропортида ўқув-машқлар бўлиб ўтди - видео

Oбуна бўлиш
Тошкент аэропортида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган ўқув-машқлари бўлиб ўтди.
ФВВ, “Uzbekistan Airports” ва “Тошкент” халқаро аэропорти томонидан ташқил қилинган ушбу машғулотларда 117 нафар одам, 13 та хизмат кўрсатиш соҳалари ва 47 та техника иштирок этди.
Сценарийга кўра, самолёт қўниш вақтида шассиси ишдан чиқди ва ёнғин бошланди. Ўт ўчирувчилар зудлик билан ёнғинни бартараф этишга киришишди. Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари қутқарилди.
Мақсад- аэродромда фавқулодда вазиятларни кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этишга тайёргарликни ошириш.
Бундай машғулотлар Тошкент аэропортида мунтазам ўтказиб келинади
Янгиликлар лентаси
0