Дунёда

АҚШ санкциялари туфайли янги "Катта Саккизлик" пайдо бўлди - Володин

© Пресс-служба Государственной Думы РФ / Фотобанкка ўтишПредседатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин на пленарном заседании Государственной Думы РФ.
Председатель Государственной Думы РФ Вячеслав Володин на пленарном заседании Государственной Думы РФ.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Давлат Думаси спикери Володин АҚШ санкциялари туфайли янги "Катта Саккизлик" пайдо бўлганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володиннинг айтишича, Қўшма Штатлар дунёда Россия иштирокида янги "Катта саккизлик" пайдо бўлиши учун шароит яратишди.
“Тенг ҳуқуқли мулоқот ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўймоқчи бўлган давлатлар Россия билан биргаликда янги “Катта Саккизлик”ни шакллантирмоқда. Бундай бўлиши учун АҚШ ўз қўллари билан шароит яратди”, - деди Володин.
Сиёсатчининг фикрича, АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Канада иқтисодиёти “Россияга қарши жорий этилган санкциялар юки остида қулашда” давом этмоқда: жорий йилнинг биринчи чорагида АҚШда иқтисодий ўсишнинг пасайиш қайд этилди. ялпи ички маҳсулот пасайиши 1,5% ва инфляция 1981 йил декабридан бери энг юқори даражага - 8,6% ни ташкил этди.
"Санкция урушларида иштирок этмаётган саккизта мамлакат - Хитой, Ҳиндистон, Россия, Индонезия, Бразилия, Мексика, Эрон, Туркия - ЯИМ миқдори бўйича эски "саккизликдан" 24,4 % олдинда", деб ёзади Володин.
Сиёсатчининг фикрича, АҚШ иқтисодий нуқтаи назардан "пастга шўнғишда" ва дунёда кескинлик яратишда давом этмоқда. Америка ўз муаммоларини бошқалар ҳисобига ҳал қилиш учун ҳамма ишни қилмоқда, “Бу эса муқаррар равишда дунёдаги гегемонликни йўқотишга олиб келади”, - дейди Володин.
Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чекловчи чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўстона бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0