Иқтисод

"Азимут" авиакомпанияси илк бор Навоийга парвозларни йўлга қўйди

© Uzbekistan AirportsПервый полет авиакомпании "Азимут" в город Навои
Первый полет авиакомпании Азимут в город Навои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Авиапарвозлар "Москва — Навоий — Москва" йўналишида ҳафтага бир маротаба амалга оширилади.
ТОШКЕНТ 11 июнь - Sputnik. Россиянинг "Азимут" авиакомпанияси илк бор Навоийга мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлади, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airports.
Россиянинг "Азимут" авиакомпаниясининг самолёти 11 июнь куни соат 02.00 да бортида юз нафар йўловчи билан Навоий халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Бу "Азимут" авиакомпаниясининг Москва — Навоий — Москва йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси бўлди. Рейслар "Внуково" аэропортидан мунтазам равишда SSJ-100 самолётларида ҳафтасига бир марта жума кунлари амалга оширилади.
"Азимут" — Краснодарда ва Ростов-на-Донуда жойлашган Россия авиакомпаниясидир.
Эслатиб ўтамиз, Россия 14 июндан бошлаб Россия ҳудудига каириб келаётган хорижий фуқаролар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловларни бекор қилишини эълон қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0