Видео

Мақсад - жамоани Олимпиадага олиб чиқиш. Россиялик мураббий билан суҳбат - видео

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Жамоани бошқа даражага чиқариш, финалда ва Олимпиададаги совринли ўринлар учун курашиш, - Елена Азарова.
ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. 18 июнь куни Будапештда сув спорти бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.Унда Ўзбекистон терма жамоаси синхрон сузиш бўйича иштирок этади. Айни дамда Ўзбекистон сихрон сузиш жамоасини россиялик машҳур сузувчи Елена Азарова тайёрламоқда.
Sputnik мухбири спортчилар ва мураббий билан суҳбатда бўлди.
Республиканинг салоҳияти катта. Биз кўпроқ маҳоратни ошириш ва машғулот жараёнларига жиддий эътибор беришга ҳаракат қиляпмиз. Қизларда катта келажакни кўряпман, -дейди Елена Азарова.

Келажакда улкан мақсадлар кутилмоқда. “Жамоани бошқа даражага чиқариш. Финалда ҳам курашишимиз учун. Агар кенгроқ гапирадиган бўлсам - Олимпиададаги совринли ўринлар учун курашиш”, - дейди мураббий.

Терма жамоа аъзолари Елена Юрьевнани ҳурмат қилишади ва унингдек юксак чўққиларга эришишни орзу қилишади.
“У билан ишлаш осон. Ҳаммасини тўғри тушунтиради. Бизга ёқади. Бундан ташқари, у Олимпия чемпиони. Унга ўхшашга ҳаракат қиламиз”, дейди спортчилардан бири.
Россиялик мураббийга Ўзбекистон ва бу ернинг одамлари маъқул келган.
“Ҳозирча Ўзбекистоннинг кам жойларида бўлдим, аммо асосий таассуротларим - одамлар. Атрофимдаги одамлар шунақанги ажойибки”, - дейди Азарова.
Маълумот учун, Елена Азарова - икки карра Олимпия чемпиони, жаҳон чемпиони, етти карра Европа чемпиони ва икки карра СССР чемпиони. 2016 йили унинг исми жаҳон сузиш спортининг шон-шараф залига киритилган.
Янгиликлар лентаси
0