Россия

Россия Жаҳон сайёҳлик ташкилотидан чиқишини эълон қилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишМосковский Кремль архивное фото
Московский Кремль архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мария Захарова апрель ойида БМТ ҳузуридаги Жаҳон Сайёҳлик ташкилотининг фаолиятини сиёсийлашган ва айрим давлатлар ундан Россияга зарар етказиш мақсадида фойдаланмоқда деган эди.
ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Россия Ҳукумати Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон сайёҳлик ташкилотидан чиқиши ҳақидаги таклифини қабул қилди. Тегишли буйруқ жума куни расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
"Россия Федерациясининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги федерал қонуннинг 36-моддасига мувофиқ Россия Ташқи ишлар вазирлигининг манфаатдор федерал ижроия органлари билан келишилган Россия Федерациясининг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти таркибидан чиқиши тўғрисидаги таклифини қабул қилиш; ", дейилади ҳужжатда.
Маълумот учун 27 апрель куни Россия БМТ ҳузуридаги Жаҳон Сайёҳлик ташкилоти фаолияти сиёсийлашгани сабабли ташкилот таркибидан чиқиш нияти борлигини маълум қилган эди.
Ўша куни ЖСТ Бош Ассамблеяси навбатдан ташқари йиғилишида “Украинада давом этаётган ҳарбий ҳужум муносабати билан” Россиянинг аъзолигини тўхтатишга қарор қилди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова бу қарорни “сиёсий иккиюзламачилик намунаси” деб атади ва Ғарб давлатлари бу ташкилотдан ўз манфаатлари йўлида, жумладан, Россия Федерациясини камситиш мақсадида фойдаланишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Россия СССРнинг ҳуқуқий вориси сифатида 1991 йилдан бери ЖСТда иштирок этиб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0