Жамият

Тошкент вилоятида 24/7 ишлайдиган савдо мажмуалари ишга туширилади

© Depositphotos / AnyaberkutМужчина с тележкой в супермаркете
Мужчина с тележкой в супермаркете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Йил якунига қадар 1 159 та савдо, кўнгилочар, гастрономик, туризм ва санъат йўналишларига ихтисослашган хизмат кўрсатиш объекти ишга тушиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Йил якунига қадар Тошкент вилоятида 24/7 соат фаолият юритувчи 1 159 та савдо ва хизмат кўрсатиш объекти ишга туширилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида кун-у тун ишлайдиган савдо ва хизматлар учун биттадан махсус кўчалар ташкил этилади.
“Мазкур марказий кўчаларда савдо, кўнгилочар, гастрономик, туризм ва санъат йўналишларига ихтисослашган хизмат кўрсатиш объектини ишга тушириш режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида фаолият юритишига доир жамоат хавфсизлиги билан боғлиқ талаблар ўрнатилади.
Маълумот учун, ҳозирги кунда ана шундай 223 та хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти йўлга қўйилган. Уларда 554 та янги иш ўрни яратилган.
Янгиликлар лентаси
0