Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Боланинг бўйи ўсмай қолишига нима сабаб бўлади?

© Fotolia / Guido GrochowskiВесы и измерительная лента
Весы и измерительная лента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2023
Oбуна бўлиш
Биринчи навбатда, ўсишдан тўхташ ирсият билан боғлиқ бўлиши мумкин. Боланинг меъёрий ўсишида 100 та ген муҳим роль ўйнайди.
Бола бўйи ўсмаслигининг қатор сабаб ва омиллари мавжуд. Тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова боланинг бўйи ўсмай қолишига нима сабаб бўлиши ҳақида маълумот берди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, инсон бўйининг ўсиши гипофиз бези ишлаб чиқарадиган гормонга боғлиқ. У инсон аъзо ва тўқималарида оқсил ҳосил бўлишини тезлаштиради. Шу билан бирга, агар организм кучсиз аҳволда бўлса, у шунчаки ўсишдан тўхтайди.
“Демак, болангизнинг ўсмаётганини сездингизми, биринчи галда шифокор-эндокринологга учраб, уни тўлақонли текширувдан ўтказишингиз керак. Шифокор УТТ ҳамда қонда гормонлар нисбатини аниқлайди, шунингдек, рентгенография ёрдамида билак суяклари текширилади. Бу — текширув боланинг суяклари ўсиш ҳудудидами ёки йўқми, билиш учун зарур”, - дейди Алимова.
Таъкидланишича, бола бўйи ўсмаслигининг қатор сабаб ва омиллари мавжуд. Юқорида келтирилган таҳлиллар орқали аниқланади. Биринчи навбатда, ўсишдан тўхташ ирсият билан боғлиқ бўлиши мумкин. Боланинг меъёрий ўсишида 100 та ген муҳим роль ўйнайди.
Бўйи паст ота-онадан туғилган боланинг узун бўйли бўлиши кам кузатилади. Бўй ўсишига организмдаги айрим гормонларнинг кўп ёки камлиги ҳам таъсир қилади. Қалқонсимон ва буйрак усти безларида етиладиган гормонлар ўсиш гормонлари дейилади. Шу боис эндокрин тизимдаги турли издан чиқишлар бўй ўсишидаги патологияларга олиб келади.
Баъзида буйрак, юрак, ўпка ва ҳазм аъзоларидаги сурункали касалликлар ҳам бўй ўсишини тўхтатади. Бошқа сурункали касалликлар тонзиллит (ангина), холецистит (ўт қопи яллиғланиши) одатда бўй ўсишига салбий таъсир қилмайди. Аммо бундай ҳолларда иштаҳа йўқолади, бу эса бўй ўсишини пасайтиради.
Шифокор агар болада паразитлар бўлса ҳам бўй ўсишида муаммолар туғилишини қайд эди. Шунинг учун ички организм фаолияти нормал йўлга қўйилса, бўй ўсишда давом этади.
Янгиликлар лентаси
0