Дунёда

Ким Чен Ин Россияни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди

© Sputnik / POOLЛидер КНДР Ким Чен Ын, архивное фото
Лидер КНДР Ким Чен Ын, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шимолий Корея етакчиси Россия президенти Владимир Путинни Россия куни билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путинни Россия куни билан табриклади ва Шимолий Корея халқи номидан Россия халқини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди, деб хабар беради РИА Новости.
“Сизнинг раҳбарлигингиз остида Россия халқи синов ва қийинчиликларни мардонавор енгиб, биз ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган мамлакатнинг қадр-қиммати, хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида адолатли ишларни амалга оширишда улкан муваффақиятларга эришмоқда”, - дейилади телеграммада.
Ким Чен Ин КХДР ҳукумати Корея—Россия муносабатларини қадрлаши ҳамда уларни янги давр тақозоси ва икки мамлакат халқларининг орзу-интилишларига мувофиқ равишда кенгайтириш ва ривожлантириш ниятида эканини билдирган.
Россия куни ҳар йили 12 июнь куни нишонланади ва Россия Федерациясининг давлат байрами ҳисобланади. Байрам тарихи 1990 йил 12 июнь куни РСФСР давлат суверенитени тўғрисидаги декларация қабул қилиниши билан бошланади.
Янгиликлар лентаси
0