Ўзбекистонда 3 балли зилзила содир бўлди

© Depositphotos.com / Vchalup2Детектор лжи или сейсмограф для обнаружения землетрясений
Детектор лжи или сейсмограф для обнаружения землетрясений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2022
Oбуна бўлиш
Зилзила эпицентри Тошкент вилояти Пискент тумани бўлган.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 11 июнь куни Тошкент вақти билан 23:55 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, эпицентри Тошкент вилояти, Пискент тумани. Зилзиланинг эпицентрдаги магнитудаси 3,6 га тенг бўлган. Чуқурлиги — 15 километр.
Мамлакат ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича:
Олмалиқ шаҳрида 3 балл;
Пискент туманида 2 балл.
Янгиликлар лентаси
0