Туризм

Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қаердан келмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровМечеть Калян считается одной из древнейших во всей Центральной Азии и крупнейшей после самаркандской мечети Бибиханум
Мечеть Калян считается одной из древнейших во всей Центральной Азии и крупнейшей  после самаркандской мечети Бибиханум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сайёҳлар асосан қўшни мамлакатлардан келишмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. 2022 йилнинг апрель ойида 269,2 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Таъкидланишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 181,4 минг нафарга ёки 3,1 бараварга ошган.
Мамлакатга апрель ойида туристик мақсадда ташриф буюрган фуқароларнинг энг кўпи Қозоғистондан келган – 81,2 минг нафар.
Кейинги ўринлардан Тожикистон (69,9 минг нафар) ва Қирғизистон (69,1 минг нафар) фуқаролари ўрин олишган. Россиядан 29,3 минг киши келган.
Қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Туркия – 4,5 минг нафар;
- Германия – 1,4 минг нафар;
- Франция – 1,2 минг нафар;
- Беларус – 1,2 минг нафар;
- Жанубий Корея – 900 нафар;
- Буюк Британия – 800 нафар;
- Испания – 700 нафар;
- АҚШ – 700 нафар;
- Италия – 500 нафар.
Эслатиб ўтамиз, 10 июндан бошлаб Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди. Ҳукумат мамлакатга 2022 йил охирига келиб 4,5 миллион хорижий сайёҳ келиши кутилаётганини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0