Жамият

Қовуннинг фақат иссиқхонада етиштириладиган "Зарҳал" нави яратилди - фото

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қовуннинг ҳосили шарсимон, ўртача катталикда бўлиб, оғирлиги атиги 0,8-1,5 килограмм келади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистонда қовуннинг фақат иссиқхонада етиштириладиган "Зарҳал" нави яратилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу навни вазирлик ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Екатерина Лян бошчилигидаги селекционер олимлари ихтиро қилишган.
1/2
2/2
Таъкидланишича, “Зарҳал” фақат иссиқхонада етиштирилади. Уни ўта эртапишар қовун тоифасига киритиш мумкин. У 72-78 кун давомида ўсади, палаги бақувват, сершох. Барги кенг, қалин, тўқ яшил рангли, қирқимлидир.
Қовуннинг ҳосили шарсимон, ўртача катталикда бўлиб, оғирлиги атиги 0,8-1,5 килограмм келади. Юзаси эса текис, сариқ рангда. Устида яшил рангли чизиқлар тортилган. Ички қисми оқиш, хушбўй ҳидли.
"Зарҳал"нинг таркибидаги қуруқ модда миқдори 13,5-14,5 фоизни ташкил этса, қанд миқдори 12-13 фоиздан иборат.
Ҳосилдорлиги 8-8,5 кг/м2 га тенг. Бу қовун нави ун шудринг ва фузариоз сўлиш касаллигига чидамли экани айтилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0