Россия

Россияда судланганларнинг такси ва жамоат транспортида ишлаши тақиқланди

© Sputnik / Alexey MaishevТакси, архивное фото
Такси, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Янги қонунга кўра, таксида айрим жиноятлар учун судланганлик ҳолати тугалланмаганлар ишлай олишмайди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин судланганлик ҳолати бўлган шахсларнинг такси ва жамоат транспортида ишлашини тақиқлашни назарда тутувчи қонунни имзолади. Ҳужжат 11 июнь куни расмий ҳуқуқий ахборотлар порталида чоп қилинган.
Қонун билан таксида қуйидаги жиноятлар учун судланганлик ҳолати тугалланмаган бўлса, ишлаш тақиқланади: қотиллик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, одам ўғирлаш, талончилик, босқинчилик, жинсий дахлсизлик ва шахснинг жинсий эркинлигига қарши, жамият хавфсизлигига қарши, конституциявий тузим ва давлат хавфсизлигига қарши, инсоният тинчлиги ва хавфсизлигига қарши жиноятлар. Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида – Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам содир этилган жиноятлар инобатга олинади.
Қуйидаги моддалар бўйича судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаганлар автобус, трамвай ва троллейбус ҳайдовчилари бўла олишмайди: жамият хавфсизлигига қарши, конституциявий тузим ва давлат хавфсизлигига қарши, инсоният тинчлиги ва хавфсизлигига қарши жиноятлар.
Қонун 2023 йил 1 мартдан кучга киради.
Россия қонунчилигига биноан оғир жиноятлар учун судланганлик жазо муддати ўталгандан сўнг саккиз йил ўтиб, ўта оғир жиноятлар учун эса 10 йил ўтиб тугалланади. Бу ҳақда суднинг тегишли қарори қабул қилинади.
Янгиликлар лентаси
0