Сиёсат

Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлиси 13 июнь куни чақирилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗаседание Сената Олий Мажлиса 28 февраля 2020 года
Заседание Сената Олий Мажлиса 28 февраля 2020 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сенаторлар навбатдаги мажлисда Давлат мулкини бошқариш, Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқишади.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлисини 2022 йил 13 июнь куни чақириш тўғрисида Сенат кенгашининг қарори қабул қилинди.
Ялпи мажлисда қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:
"Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги,
"Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги,
"Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида"ги қонун қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги;
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги.
Шунингдек, сенаторлар Олий суд раисини сайлаш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқишади. Олий суднинг амалдаги раиси Козимжон Комиловнинг ваколат муддати 27 май куни ўз ниҳоясига етган.
Янгиликлар лентаси
0