Дунёда

АҚШ астронавт парвози учун тўловни “Роскосмос”га рублда тўлади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишЗапуск ракеты-носителя "Союз-2.1б" с КА "Метеор" №2-1 с космодрома "Восточный"
Запуск ракеты-носителя Союз-2.1б с КА Метеор №2-1 с космодрома Восточный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Союз”даги битта жой Америка томонига 2 млрд рублга тушди.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Америка компанияси NASA астронавти Марк Ванде Хейнинг Халқаро космик станцияга парвози учун тўловни рублда тўлади.
“Роскосмос” раҳбари Дмитрий Рогозин “Россия-24” телеканалига берган интервьюсида Хейнинг “Союз”даги жойи Америка томонига 2 млрд рублга тушганини айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, тўловни NASA эмас, балки Американинг Axiom компанияси амалга оширган.
“Улар тўловни “Роскосмос”га май ойининг охригача тўлашни вада қилишган эди. Лекин тўлов бир ойга кечикди”, дейди Рогозин.
Унинг сўзларига кўра, NASA парвозни ташкил этиш чоғида АҚШ Конгресси томонидан босим остида бўлган. Шу боис хусусий компания воситачи сифатида танлаган.
Маълумот учун, ўтган йили 9 апрель куни NASA астронавти Марк Ванде Хей россиялик космонавт Олег Новицкий ва Петр Дубров билан Россиянинг “Союз МС-18 ” космик кемасида Халқаро космик станцияга етиб келганди. Новицкий Ерга аввалроқ қайтган, Дубров ва Ванде Хей эса станцияда 355 кун бўлиб ХСК миссияси доирасида орбитада энг узоқ вақт қолиш бўйича рекорд ўрнатган.
Янгиликлар лентаси
0