ФВВ Чироқчида 25 метрли қудуққа тушиб кетган болакайни қутқарди - видео

© Академия наук РУзВ Хиве во время ремонта наткнулись на древний колодец
В Хиве во время ремонта наткнулись на древний колодец - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Oбуна бўлиш
Қутқарув ишларига ФВБнинг махсус техникалари, экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилди.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. ФВВ ходимлари Чироқчи туманида артезиан қудуққа тушиб кетган 6 ёшли болани қутқариб қолишди.
12 июнь куни соат 14:01 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Лангар” МФЙ, “Лангар” қишлоғида яшовчи фуқародан вилоят ФВБнинг қисқа “1050” рақамига мурожат келиб тушган.
Қайд этилишича, шу куни тахминан соат 13:30 ларда фуқарога тегишли бўлган дала майдони қазилган. Ушбу жараёнда 200 диаметирли сувсиз артезиан қудуққа фуқаронинг 6 ёшли ўғли тушиб кетган.
Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизматлар куч-воситалари етиб борган. Қутқариш ишларига ФВБнинг махсус техникалари, экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилган.
“Олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола бугун соат 10:25 да қутқариб олинган. Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган”, дейилади хабарда.
Бола 25 метр артезиан сувсиз қудуқдан соғ-омон олиб чиқилди. Яқин орада бола ота-онасига топширилади.
Янгиликлар лентаси
0