Жамият

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати яна кўтарилади

© СтрингерЧайхана в городе Чуст (Наманганская область)
Чайхана в городе Чуст (Наманганская область) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
13 ва 14 июнь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 13 июнь - Sputnik. Жорий ҳафтада Ўзбекистонда булутли об-ҳаво қуёшли ҳавога ўзгаради ва ҳарорат яна кўтарилади, дея хабар берди “Ўзгидромет”.
Қайд этилишича, бугун мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи термометр устуни 30-35 даражадан юқорига кўтарилмайди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан бироз пастдир. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади, фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, шунингдек дўл ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 16-21 даража, кундуз кунлари 34-39 даража атрофида, жанубий ва чўл ҳудудларида 40-42 даражагача бўлади.
13 ва 14 июнь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0