ИИВ ҳисобда турган 7 минг хотин-қизларни рўйхатдан чиқарди

© uznews.uzШеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана
Шеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Oбуна бўлиш
Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа идораларнинг ҳисобида турган 21 596 нафар хотин-қизлар манзилли ўрганилди.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ички ишлар органлари ҳисобида турган 7 минг нафар хотин-қизлар рўйхатдан чиқарилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.
Айтилишича, ички ишлар, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа идораларнинг ҳисобида турган 21 596 нафар хотин-қизлар манзилли ўрганилди.
Унга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 19 251 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди. Бунинг натижасида 9 309 та оила яраштирилиб, 8 259 та низо бартараф этилди.
“1 877 та расмийлаштирилган ҳимоя ордери бўйича маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланиб хотин-қизларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди”, дейди Нилуфар Жумаева.
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан 644 849 нафар хотин-қизларни “Аёллар дафтари” 3-босқичига киритилган.
Унга кўра:
56 505 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар янги иш билан таъминланди;
7 856 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик учун 95 млрд 691 млн сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди;
58 132 нафар боқувчиси бўлмаган хотин-қизларга71 млрд 813 млн сўмдан ортиқ бир марталик моддий ёрдам берилди;
51 810 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож хотин-қизларга 60 млрд 728 млн сўмдан ортиқ моддий ва тиббий ёрдам кўрсатилди;
116 нафар уй-жойга муҳтож хотин-қизлар уй-жой билан таъминланди ва 712 нафарига 1 млрд 103 млнсўм ижара компенсацияси тўлаб берилди;
34 763 нафар ногиронлиги бўлган фарзанди бор аёлларга 51 млрд 502 млндан ортиқ бир марталик моддий ёрдамлар берилди;
823 нафар хотин-қизларга томорқадан унумли фойдаланиш учун ёрдам берилди.
Шу кунга қадар ҳудудларда амалга оширилган ишлар:
241 361 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди;
76 075 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди;
32 691 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида давлат рўйхатидан ўтди;
9 477 нафар аёлларга субсидия ва 47 309 нафараёлларга кредитлар ажратилди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича 2022 йилда жами 65 129 нафар хотин-қизларга 1,4 трлн. сўм кредит ажратилди.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан 1206 шахсга жами 1, 74 млрд сўмлик реабилитация воситалари тарқатилди.
Қолаверса, 142 та тиббиёт операцияси учун 1, 1 млрд сўм маблағ жамғарма ҳисобидан молиялаштирилди.
Янгиликлар лентаси
0