Олти ёшли болакайни қутқаришда 8-синф ўқувчиси ҳам иштирок этди - ФВВ

© МЧС УзбекистанаМальчик который участвовал в спасении 6-летнего ребенка
Мальчик который участвовал в спасении 6-летнего ребенка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Oбуна бўлиш
8-синф ўқувчиси Озодбек Йўлдошев қудуқнинг тор туйнугидан ўтиб, болакайни олиб чиққан.
ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Қашқадарёнинг Чироқчи туманида 25 метрли қудуққа тушиб кетган 6 ёшли болакай қутқариб қолингани ҳақида хабар берган эдик. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, махсус қутқарув операциясида 8-синф ўқувчиси ҳам қатнашган.
“Қалқама” маҳалласида яшовчи 109-сонли мактаб ўқувчиси Озодбек Йўлдошев қудуқнинг тор туйнугидан ўтиб, болакайни олиб чиққан. Унга велосипед совға қилинди.
“Кичик қаҳрамон қутқарувчи акалари ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қудуқнинг тор туйнугидан мардонавор ўтиб, болакайни олиб чиқди. Ўз навбатида, ёш халоскор қаҳрамон — Озодбекка барча юртдошларимиз қатори Фавқулодда вазиятлар вазирлиги улкан миннатдорлик билдиради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Чироқчи туманида олти ёшли бола 25 метрли артезиан қудуққа тушиб кетган эди. Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизматлар куч-воситалари етиб борган. Қутқариш ишларига ФВБнинг махсус техникалари, экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилган.
Олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола бугун қутқариб олинган.
Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдан ходимларига топширилган.
Янгиликлар лентаси
0