Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда

© Совет Федерации РФВстреча Валентины Матвиенко с Председателем Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзилой Нарбаевой
Встреча Валентины Матвиенко с Председателем Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзилой Нарбаевой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Oбуна бўлиш
Айни вақтда Росия тадбиркорлари капитали иштирокида 2 565 та корхона фаолият юритяпти.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда. Бу ҳақўда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айни вақтда Росия тадбиркорлари капитали иштирокида 2 565 та корхона фаолият юритяпти. Кейинги ўринлардан 2 013 та корхонага эга Туркия ва 2 003 та корхонага эга Хитой жой олди.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Қозоғистон (1 140 та) ва Корея (900 та) ҳам кучли бешталикдан жой олган.
Статқўмга кўра, 1 июнь ҳолатига республикада рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 566 тани ташкил этиб, улардан 14 119 таси фаолият юритмоқда.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 465 тага ошган.
Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0