Қурилиш материаллари, техника ва хизмат нархларининг электрон каталоги пайдо бўлади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишРабота товарно-сырьевой биржи
Работа товарно-сырьевой биржи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Oбуна бўлиш
Электрон каталог тадбиркорлар ҳамда Товар хом-ашё биржаси билан ҳамкорликда нарх бўйича маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш орқали амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Шу йилнинг якунига қадар, “Моддий-техника ресурсларининг жорий нархлари электрон каталоги” яратилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов қурилиш ресурслари миллий классификатори ҳақида маълумот берди.
Айтилишича, электрон каталог тадбиркорлар ҳамда Товар хом-ашё биржаси билан ҳамкорликда нарх бўйича маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш орқали амалга оширилади.
“Бу орқали қурилиш материаллари, буюмлар ва хизматлар нархининг оператив равишда шаклланишига эришилади. Пудрат ташкилотлари учун маҳуслотларни онлайн харид қилиш имконияти яратилади”, дейди Саидносир Усмонов.
Таъкидланишича, Қурилиш вазирлиги томонидан қурилиш материаллари, иш турлари, машина ва механизмларининг ягона базасини ўзида ифода этувчи “Қурилиш ресурслари миллий класификатори” ишлаб чиқилган.
Бунда Туркия, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг тажрибаси, бу борадаги услуби ҳамда унинг соҳага таъсири ўрганилди.
Шунингдек, қурилиш материалларини халқаро стандартлар асосида синаш мақсадида Қурилишда стандартлаштириш республика маркази ҳузурида Комплекс синов лабораторияси ташкил этилди. Мазкур лаборатория замонавий ускуналар билан таъминланган ва халқаро стандартлар асосида 100дан ортиқ синаш усулларини амалга оширади.
Синов усулини 500 тага етказиш, 2025 йилган бориб эса 1500 та синов усулини қамраб олиш мақсад қилинган.
Янгиликлар лентаси
0