Видео

Россия Кунида Москвада қандай тадбирлар бўлиб ўтди - видео

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Куни – “Россия Федерациясининг давлат суверенитети тўғрисидаги Декларация” қабул қилинган кун.
ТОШКЕНТ, 13 июнь - Sputnik. Россия Федерациясида 12 июнь - Россия Куни байрами кенг нишонланди. Шаҳарлар Россия байроқлари билан безатилди, байрам тадбирлари ташкил этилди.
Москвада ҳам Қизил майдонда Россия Кунида катта байрам концерти бўлиб ўтди. Унда Николай Басков, Ирина Аллегрова, Александр Розенбаум, "Любэ" гуруҳи вабошқа машҳур артистлар қўшиқлар куйлашди.
Россия Куни – байрами 1990 йил 12 июнда РСФСР халқ депутатлари съездида “Россия Федерациясининг давлат суверенитети тўғрисидаги Декларация” қабул қилинган кун. Умуммилий байрам сифатида 2002 йилдан буён нишонланиб келмоқда.
Одатда Россия Кунида Кремльда президент етук ютуқларга эришган давлат арбоблари ва фуқароларда Давлат мукофотларини топширади. Қизил майдонда байрам концертлдари бўлиб ўтади. Барча шаҳарларнинг марказий майдонларида байрам тадбирлари ва сайллар бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0