Дунёда

Россия стратегияси АҚШ учун кутилмаган бўлди - ОАВ

© AFP 2022 / INTI OCONПрезидент Никарагуа Даниэль Ортега
Президент Никарагуа Даниэль Ортега  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
АҚШ асосан ривожланган давлатлар билан муносабат қураётган вақтда, Россия ривожланаётган давлатлар билан иқтисодий ва ҳарбий алоқалар ўрнатмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Россиянинг Никарагуа билан муносабатлардаги стратегияси Қўшма Штатлар учун кутилмаган бўлди, деб ёзади Стивен Бланк The Hill газетасида.
Ўтган ҳафта Лотин Америкаси президенти Даниел Ортега инсонпарварлик мақсадларида чет эллик ҳарбийларнинг мамлакатда вақтинча бўлишига рухсат берди. Венесуэла, Гондурас, Гватемала, Куба, Доминикан Республикаси, Мексика, Салвадор ва АҚШ билан бир қаторда Россия ҳам шундай рухсат олди. Гап нафақат қуруқликдаги қўшинлар, балки ҳарбий кемалар ва самолётлар ҳақида ҳам кетмоқда.
"Бу Россия қўшинларининг Марказий Америкада биринчи муҳим кўриниши бўлиши мумкин. Бу Никарагуа ва ундан ташқарида Россия ҳарбийларининг кучлироқ иштироки учун асос бўлиб хизмат қилади", - деб ёзади Бланк.
Унинг фикрича, Вашингтон ўз ҳарбийларини минтақага жўнатмаса керак, бироқ Россия, Куба ва Венесуэла бу имкониятдан унумли фойдаланиши мумкин. Россия кемалари Никарагуада пайдо бўлса, келажакда томонлар флотни доимий равишда жойлаштириш тўғрисида келишиб олишлари мумкин ва бу Москванинг Марказий Америкада ҳарбий-денгиз базаларига эга бўлишига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, Россия универсал тактикага амал қилади: ривожланаётган давлатлар билан иқтисодий ва ҳарбий алоқалар ўрнатади ва шу орқали хорижда таъсирини кучайтиради ва бу АҚШ учун кутилмаган бўлди, деб ҳисоблайди журналист.
“Россия иқтисодий чекловларига қарамай, бу стратегияни ишлаб чиқишга муваффақ бўлди, чунки Америка бу мамлакатлардаги воқеаларга етарлича эътибор бермади”, - деб ишонади муаллиф.
У вазиятдан чиқиш йўлини Вашингтоннинг умумий тил топишнинг иложи бўлмаган Лотин Америкаси мамлакатларига муносабатини қайта кўриб чиқишда кўради, чунки бу давлатлар йирик давлатлар - куч марказлари курашида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Америка саммити ўтган ҳафта якунланди. Бу Америка қитъаси давлат ва ҳукумат раҳбарларининг бир неча йилда бир марта ўтказиладиган учрашувидир. Бу йил форум Лос-Анжелесда бўлиб ўтди. Бироқ Куба, Никарагуа ва Венесуэла делегациялари у ерга таклиф этилмаган, шу боис айрим давлатлар, хусусан, Мексика раҳбарлари саммитда иштирок этишдан бош тортган эди.
Янгиликлар лентаси
0