Жамият

Россия ва Ўзбекистон олимлари Фарғонада археологик тадқиқотлар олиб бормоқда

© АН УзбекистанаРоссийский и узбекские учёные проводят археологические исследования в Фергане
Российский и узбекские учёные проводят археологические исследования в Фергане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон ва Россия Фанлар академияси ҳамкорлигида неолит даври ёдгорликлари изланиб, уларни рўйхатга олиш ва замонавий услуб асосида ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия олимлари томонидан Фарғонанинг қадимги Шўркол, Узункўл, Аччиқ кўл ҳудудларида олиб борилган дала изланишлари натижасида тош артефактлар ва сопол буюмлар парчалари топилди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.
© АН УзбекистанаРоссийский и узбекские учёные проводят археологические исследования в Фергане
Российский и узбекские учёные проводят археологические исследования в Фергане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Российский и узбекские учёные проводят археологические исследования в Фергане
Марказий Фарғона чўлларида илк чорвачиликнинг тарқалиши масалаларига ойдинлик киритиш мақсадида Фанлар академияси Миллий археология маркази ҳамда Россия Фанлар академияси Археология ва этнография институти Сибир бўлими ҳамкорлигида халқаро археологик экспедиция ташкил этилди.
Экспедиция давомида неолит даври ёдгорликлари изланиб, уларни рўйхатга олиш ва замонавий услуб асосида ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Айтилишича, 1950–1970-йилларда ҳудудда олиб борилган археологик ишлар натижасида ўнлаб неолит даври ёдгорликлари топилган. Вақт ўтиши билан уларнинг жойлашуви йўқолди ва ёдгорликларнинг бир қисми антропоген таъсир натижасида вайрон бўлди.
© АН УзбекистанаРоссийский и узбекские учёные проводят археологические исследования в Фергане
Российский и узбекские учёные проводят археологические исследования в Фергане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Российский и узбекские учёные проводят археологические исследования в Фергане
Ҳозирда олимлар археологик қидирув ишларини олиб бормоқда.
Аниқланишича, водийдаги Обишир-5 ёдгорлигида илк неолит даврида овчилик ва теримчиликдан ишлаб чиқариш хўжалигига ўтиш бўлган.
“Буни тошни қайта ишлаш технологияларида аниқланган ўзгаришлар, донли экинларни майдалаш учун асбоб-ускуналарнинг пайдо бўлиши, шунингдек, бундан 8 минг йил аввал чорвачилик мавжудлигидан далолат берувчи зооархеологик ва палеогенетик маълумотлар далолат бермоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Фарғона водийси Марказий Осиёнинг турли минтақаларида, палеолит давридан то неолитгача ва ундан кейинги даврларда яшаган халқлар учун жонли цивилизация чорраҳаси бўлиб келган.
© АН УзбекистанаРоссийский и узбекские учёные проводят археологические исследования в Фергане
Российский и узбекские учёные проводят археологические исследования в Фергане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Российский и узбекские учёные проводят археологические исследования в Фергане
Янгиликлар лентаси
0