Дунёда

Туркманистон ташқи транспорт қатновларини тикламоқда

© Sputnik / Сергей СубботинФлаг Туркмении в Ашхабаде
Флаг Туркмении в Ашхабаде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Туркманистон президенти ташқи транспорт алоқаларини тўлиқ тиклаш бўйича топшириқ берди.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов тез орада ташқи транспорт қатновларини қайта тиклашга кўрсатма берди. Бу ҳақда “Туркманпортал” янгиликлар сайти хабар берди.
Айтилишича, президент иштирокида бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида дунёда эпидемиологик вазият нормаллашгани, кўплаб мамлакатлар ўз маконини очгани қайд этилган. Ҳозирда Туркманистондан ҳаво қатновлари икки йўналишда – Қозон ва Дубайга амалга оширилмоқда.
Туркманистон ва бошқа мамлакатлар ўртасида мунтазам ҳаво қатновлари 2020 йилда COVID-19 пандемияси сабабли тўхтатилган эди. Республика 2022 йилнинг 6 май куни ҳаво қатновларини қисман қайта тиклашини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, 1 июндан хорижий давлатлар транспорт воситаларига Туркманистон ҳудуди орқали транзит юк ташувларига рухсат этилганди. Туркманистон бўйлаб транзит юклар ташишда бир қатор талаб ва шартларга риоя этиш белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0