U23 Осиё кубоги 2022: Ўзбекистоннинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

© Фото: Ўзбекистон футбол ассоциациясиU-23 Осиё кубоги: Ўзбекистон ва Ироқ учрашуви
U-23 Осиё кубоги: Ўзбекистон ва Ироқ учрашуви - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Oбуна бўлиш
Япония жамоаси Корея устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасига эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Мамлакатда ўтказилаётган футбол бўйича U23 Осиё кубогида чорак финал доирасидан ўрин олган яна бир баҳс якунланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Корея Республикаси ва Япония жамоалари ўртасидаги беллашувда японияликлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Улар ярим финал йўлланмасига эга бўлди.
Эндиликда Ўзбекистон жамоаси финал чиптаси учун айнан ушбу жамоага қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон ва Япония U23 терма жамоалари ўртасидаги ярим финал баҳси 15 июнь куни соат 21:00 да “Бунёдкор” стадионида старт олади.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" стадионида 11 июнь шанба куни Ўзбекистон U23 терма жамоаси Ироққа қарши ҳаяжонли баҳс олиб борган эди. Дарвозабон ўйидан четлатилиши оқибатида жамоа бутун ўйин давомида 10 кишилик таркиб билан ўйнаган ва машаққатли ғалабани қўлга киритган эди.
Янгиликлар лентаси
0