Янги тренд: доллар пасаймоқда, рубль ошмоқда

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон валюта биржасида доллар ва евро сўмга нисбатан қадрсизланмоқда, рубль эса ошмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 июнь - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,83 сўмга арзонлаб, 10 992,20 сўмни ташкил қилди. Евро ҳам сўмга нисбатан қадрсизланди. Хусусан, 1 евро 161,99 сўмга пасайиб, 11 500,04 сўм этиб белгиланди.
Рубль курси эса қимматлади. Хусусан, 1 рубль 2,44 сўмга ошиб, 192,76 сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Ўзбекистонда доллар куси 11571 сўм бўлган бўлса, бугунги келиб 580 сўмга камайган. Бу сўнгги уч ойнинг яққол кўзга ташланаётган тренди.
Маълумот учун, МДҲ давлатлари орасида сўнгги бир неча ой ичида ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга ошириш одатий ҳола айланмоқда. Айниқса ЕОИИга аъзо давлатлар орасида. Россия энг йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлган Хитой билан ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш ҳақида битим мзолаган. Шунингдек Хитой ва ЕОИИ давлатлари орасида ҳам ана шундай битим имзоланиши режалаштирилмоқда. Ташқи савдода ушбу ўзгаришлар долларга талабнинг пасайишига ва асосий ҳамкор давлатлар Хитой ва Россия миллий валютасига талабнинг ошишига олиб келади.
Янгиликлар лентаси
0