Беларусь ШҲТга аъзолик учун ариза тайёрлади

© Sputnik / Виктор ТолочкоБелорусский флаг
Белорусский флаг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Oбуна бўлиш
Минск Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзолик учун ариза тайёрлади.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзолик учун ариза тайёрлади. Бу ҳақда Россия президентининг ШҲТ ишлари бўйича махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов маълум қилди.

“Беларусь томони уларни зудлик билан уларни қабул қилишни сўраб мурожаат қилди ва Беларусь президентининг ШҲТга аъзоликка ариза бериш тўғрисидаги таклифи тайёрланганини билдиришди”, - деди Ҳакимов Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТ Миллий координаторлари кенгаши йиғилишида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

У бу таклиф Беларусь Вазирлар маҳкамаси кенгаши томонидан маъқулланганига аниқлик киритди.
Ҳозир Беларусь ШҲТда кузатувчи мақомига эга.
ШҲТ – 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо бўлган. Беларусдан ташқари ШҲТда Афғонистон, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи мақомига эга.
Ўзбекистон 2022 йилда ШҲТда раислик қилмоқда. Мамлакат раислигида 80 дан ортиқ тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ШҲТда 2004, 2010 ва 2016 йилларда раислик қилган.
Янгиликлар лентаси
0