Дунёда

“Биз Россияни танлаймиз”. Немислар Зеленскийнинг ултиматумига кескин жавоб беришди

© AFP 2022 / RONALDO SCHEMIDTВладимир Зеленский в Буче
Владимир Зеленский в Буче - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ZDF ўқувчилари: Зеленскийнинг омади йўқ! Биз Россияни яхши кўрамиз.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Германиянинг ZDF нашри ўқувчилари мамлакат канцлери Олаф Шольцни Киев ва Москва ўртасида мувозанатни сақлашга уринишни бас қилишга чақирган Украина президенти Владимир Зеленскийни танқид қилишди, дея хабар берди РИА Новости.
“Бу қонхўр (Владимир Зеленский – таҳр.) биз немисларни тинч қўйиши керак. Биз мамлакатга нима керак бўлса, Россиядан оламиз. Нега немис халқи ўз фаровонлигидан воз кечиши керак? Бизга Россия керак”, - деб ёзган нашр ўқувчиларидан бири.
“Россия газ, уран ва нефтнинг энг катта заҳираларига эга: у жаҳон ғалла етиштиришнинг 19,67 фоизини ташкил қилади. Украинасиз Германия бу ишни уддалайди, Россиясиз эмас”, - деган бошқа ўқувчи.
“Зеленскийнинг омади йўқ! Биз Россияни яхши кўрамиз. Европа Иттифоқига коррупцион давлат керак эмас”, - дейди яна бир нашр фойдаланувчиси.
“...биз бу украиналик тиланчи каби даъво қилишни эмас, балки жуда кўп таклиф қиладиган Россияни танлашимиз керак”, - деган яна бир фойдаланувчи.
“Агар у мувозанатни сақлашни истамаса, биз бу бузуқ украиналик тиланчига ўхшаб шунчаки талаб қилмай, таклиф қиладиган Россияни танлашимиз керак”, - деб ғазабланган бошқаси.
“Россия кўплаб табиий ресурслар ва бой тарихга эга дунёдаги энг йирик давлатдир. Украина жуда ёш давлат, унинг тарихи нацизмга тўла”, - деб ўз фикри билан ўртоқлашди яна бир фойдаланувчи.
“Украинани қўллаб-қувватлаш қимматга тушади ва мамлакатимиз гуллаб-яшнашига кераксиз хавф туғдиради. Украинадан воз кечиш яхшироқ бўларди”, - дейди бошқа шарҳловчи.
“Ажойиб пайтлар келди! Зеленский Шольцдан ниманидир талаб қилмоқда. Коррупционер мамлакат президенти ролини ўйнаган актёр Европадаги энг қудратли давлат канцлерига буйруқ беради. Бир йил аввал буни тасаввур қилиб бўлмасди”, - деб ҳайрон қолган ўқувчилардан бири.
“Комедиячи борган сари шафқатсиз бўлиб бормоқда”, деб хулоса қилган фойдаланувчилар.
Аввалроқ, Владимир Зеленский Киевда Германия раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашишдан бош тортганди. Бунга Штайнмайернинг Россия билан яхши муносабатлари сабаб бўлган.
Шундан сўнг, Германия канцлери Олаф Шольц Владимир Зеленский Киевда ГФР президенти Франк-Валтер Штайнмайерни қабул қилишдан бош тортгани учун собиқ Совет республикасига ташриф буюрмаётганини маълум қилганди.
Украинанинг Берлиндаги элчиси Андрей Мельник эса бунга жавобан, Германия канцлерини “ҳафа бўлган колбаса” деб атаганди. Орадан кўп вақт ўтмай эса, Германияда бир неча депутатлар Мельникни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳаракатига тушганди.
Янгиликлар лентаси
0