Доллар сўмга нисбатан яна қадрсизланди

© СС0 / Unsplash / Infrarate.comКупюра, иллюстративное фото
Купюра, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Oбуна бўлиш
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага амалда бўладиган қийматини белгилади.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.
© Фото:Ўзбекистон Марказий банки15 июнда амалда бўладиган валюта курслари
15 июнда амалда бўладиган валюта курслари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
15 июнда амалда бўладиган валюта курслари
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,18 сўмга арзонлади ва 10 975,02 сўмни ташкил қилди.
1 евро 47,61 сўмга пасайиб, 11 452,43 сўм этиб белгиланди.
Рубль курси ҳам бироз пасайди. Хусусан, 1 рубль 0,38 сўмга арзонланиб, 192,38 сўмни ташкил этди.
Маълумот учун, доллар курси кетма-кет бешинчи кун пасайди.
МДҲ давлатлари орасида сўнгги бир неча ой ичида ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга ошириш одатий ҳолга айланмоқда. Айниқса, ЕОИИга аъзо давлатлар орасида Россия энг йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлган Хитой билан ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш тўғрисида битим имзолаган.
Шунингдек, Хитой ва ЕОИИ давлатлари орасида ҳам ана шундай битим имзоланиши режалаштирилмоқда. Ташқи савдода ушбу ўзгаришлар долларга талабнинг пасайишига ва асосий ҳамкор давлатлар Хитой ва Россия миллий валютасига талабнинг ошишига олиб келади.
Янгиликлар лентаси
0