Журналистлар “Азовсталнинг” ер остидаги чалкаш йўлларида нималарни кўришди – видео

Oбуна бўлиш
У ерда яқин вақтгача украиналик ҳарбийлар ва “Азов” полкининг миллатчилари яшириниб ётишганди.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. РИА Новости мухбири Мариуполдаги “Азовсталь” заводининг ер остидаги чалкаш айланма йўлларида бўлди. У ерда яқин вақтгача украиналик ҳарбийлар ва “Азов” полкининг миллатчилари яшириниб ётишганди.
Россия Мудофаа вазирлиги 20 май куни “Азовсталь” ҳудуди тўлиқ озод қилинганини хабар қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, у ерда бўлган жами 2439 нафар “азовчи” ва украиналик ҳарбийлар қуролини ташлаб таслим бўлган. Улар завод ҳудудида бир ойча қамалда қолишганди.
РИА Новости мухбири бошқа хорижлик журналистлар гуруҳи билан заводнинг ер остидаги ҳудудига тушди ва жангарилар бўлган ва у ердан туриб жонли эфирга чиққан жойларида бўлди.
У ердаги вазиятга қараганда, украиналик жангариларнинг ҳали озиқ-овқати бўлган. Ухлаш учун улар уч қаватли сўрилардан фойдаланишган.
Деворлардаги ёзувлардан бирида Владимир Зеленскийни хоинликда айлашган: “Зеля - зрадник” (Зеленский - хоин), бошқасида ҳалок бўлган “азовчининг” сурати бўлган.
“Йўқ қилишга улгуришмаган”: “Азовстал” бункерларида нималар топилди?
Янгиликлар лентаси
0