Сиёсат

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тайинловга қадар Ўктам Пардаев Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўктам Пардаев Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тайинловга қадар у Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, маълум вақт Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.
Маълумот учун, Уктам Пардаев 1978 йилда Қамаши туманида туғилган. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ўқиган.
Янгиликлар лентаси
0