Очиқлик қоидаларини бузган мансабдорлар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин

© Depositphotos.com / ZwolafasolaМужчина в костюме с папками в руке
Мужчина в костюме с папками в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Oбуна бўлиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача маъмурий жарима қўлланилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузган мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.
Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Бу ҳужжат билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан очиқлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Унга кўра мансабдор шахслар қуйидагилар учун жарима тўлайди:
Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштириладиган, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотлар (тўлиқ) эълон қилинмаса;
Маълумотларни эълон қилишда муддат ва тартибга риоя этилмаса;
Маълумотлар бузиб кўрсатилса.
Очиқлик тўғрисидаги қоидалар бузилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача маъмурий жаримага тортилиш назарда тутилмоқда.
Агар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, жарима беш бараваридан ўн бараваригача оширилади.
Сенаторлар бу қонунни маъқуллашди.
Қайд этиш жоиз, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг веб-сайтига ёлғон ахборотларни жойлаштириш, номувофиқ норматив лексикани қўллаш, зўравонликни тарғиб этувчи, диний ва миллатлараро адоват қўзғатувчи ахборотлар мавжуд ресурсларни жойлаштириш таъқиқланади.
Ташкилот раҳбарлари веб-сайтда жойлаштирилаётган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.
Маълумот учун, шу йилнинг 1 январь ҳолатига “Очиқлик индекси” юзасидан ўтказилган мониторинг якуни бўйича тузилган рейтингда Адлия вазирги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги юқори даражада баҳоланган.
Янгиликлар лентаси
0