Ўзбекистон Осиё кубоги-2023 йўлланмасини қўлга киритди

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон кетма-кет 8 марта Осиё кубогида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси муддатидан илгари 2023 йилда футбол бўйича бўлиб ўтадиган Осиё кубогига йўлланма олди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Осиё Кубоги-2023 саралаши доирасида 3-турнинг дастлабки баҳсида Фаластин Филиппин дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритди ва ўз гуруҳида 1-ўрин билан турнирнинг финал босқичига чиқди.
Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Яман Мўғулистон билан ўйнайди. Аммо ушбу гуруҳда 2-ўринни эгаллаган жамоа 4 очкодан кўп жамғара олмайди.
Натижада қолган гуруҳлардаги 6 очко тўплаган жамоалар Ўзбекистон, Иордания, Таиланд, Гонконг, Ҳиндистон, Баҳрайн, Тожикистон ҳамда Қирғизистон 3-тур олдидан муддатидан аввал Осиё кубогига йўлланма олди.
Маълумот учун, Ўзбекистон кетма-кет 8 марта Осиё кубогида иштирок этади.
Бугун “C” гуруҳидаги Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари Намангандаги “Марказий” стадионида 20:30 да ўйин ўтказади.
Маълумот учун, саралашда 6та гуруҳ бор ва улардаги 1 ва 2 ўрин соҳибларининг энг яхши 5 таси финал босқичига чиқади.
Янгиликлар лентаси
0