Спорт

Ўзбекистон қиличбозлари Осиё чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаУзбекские фехтовальщики – вице-чемпионы ЧА
Узбекские фехтовальщики – вице-чемпионы ЧА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Жамоа финалда Корея Республикаси вакилларига қарши майдонга тушди ва беллашув 38:35 ҳисобида кореялик қиличбозларнинг ғалабаси билан якунланди.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик қиличбозлар Сеулда давом этаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатидаги иштирокини кумуш медаль билан якунлашди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Корея Республикасининг Сеул шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Шпага дастурида жамоавий йўналишда беллашаётган ўзбекистонлик шпагачилар илк бор қитъа биринчилиги финалига йўл олишди.
Жамоа финалда Корея Республикаси вакилларига қарши майдонга тушди ва беллашув 38:35 ҳисобида кореялик қиличбозларнинг ғалабаси билан якунланди.
“Қиличбозларимиз илк бор финал босқичда иштирок этишди. Бу эса жамоамиз учун келгусида кутиб турган финаллар олдидан катта тажриба бўлди”, - дейилган хабарда.
Қайд этиш жоиз, спортчилар мусобақани Қувайт устидан қозонилган ғалаба билан бошлашди. Чорак финалда Қозоғистон, ярим финалда таркиби Токио-2020 чемпионларидан иборат Япония терма жамоасини мағлубиятга учратишганди.
Жамоа таркиби: Роман Александров, Файзулла Алимов, Нодирбек Мўминов, Жавоҳир Нурматов.
Янгиликлар лентаси
0