Сиёсат

Ўзбекистон ва Антигуа ва Барбуда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

© Фото: пресс-служба президента УзбекистанаФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 141-давлат бўлди.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов ва Антигуа ва Барбуданинг БМТдаги доимий вакили Уольтон Альфонсо Вебсон томонидан дипломатик муносабатларни ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
© ИА "Дунё"Ўзбекистон ҳамда Антигуа ва Барбуда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Ўзбекистон ҳамда Антигуа ва Барбуда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Ўзбекистон ҳамда Антигуа ва Барбуда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
“Биз ушбу келишув Антигуа ва Барбуда ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги ижтимоий ва маданий муносабатларни мустаҳкамлашга кўмаклашишига ишонамиз. Биз глобал бирдамлик ва глобал тинчлик йўлида биргаликда ишлаётганимиз учун иқтисодий жиҳатдан ҳам алоқаларни мустаҳкамлашга умид қиламиз”, - дейди Уольтон Альфонсо Вебсон.
Маълумот учун, Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 141-давлат бўлди. Ушбу давлат Кариб денгизининг ғарбий қисмида жойлашган. У Британия Ҳамдўстлиги, шунингдек Америка Давлатлари Ташкилоти аъзоси ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0