Қозоғистонда ўзбекистонликларнинг расмий рўйхатга олиш жараёни назоратга олинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПосольство Узбекистана в городе Нур-Султане.
Посольство Узбекистана в городе Нур-Султане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги Аҳолига хизмат кўрсатиш марказига мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари ёғилиб келаётгани ҳақидаги хабар тарқалганди.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини расмий рўйхатга олиш жараёни билан боғлиқ вазиятни мамлакат Бош консулхонаси доимий назоратга олди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги Аҳолига хизмат кўрсатиш марказига мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари турнақатор навбатларда туришгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
“Дунё” АА хабарига кўра, 13 июнь куни мамлакат бош консул Отабек Турсинбеков Атирау шаҳридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш марказидаги вазият бўйича марказ раҳбари Муса Хайруллиев билан телефон орқали мулоқот қилган. Мулоқотдан сўнг марказда фуқароларни қабул қилиш бўйича ходимлар сони 10 нафардан 26 нафарга кўпайтирилган, фуқароларни қабул қилиш вақти эса соат 00:00 га қадар узайтирилган.
Шу вақтга қадар 1,1 минг нафар фуқаронинг ҳужжатлари қабул қилинган. Шундан 800 нафарининг ҳужжатлари кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинган. Мазкур масала бўйича Қозоғистон Рақамли ривожлантириш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазирлигидан ҳам вакиллар келишиб, марказдаги вазият ўрганилган ва назоратга олинган.
Таъкидланишича, маҳаллий ҳокимият ҳам бу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича барча чораларни кўрмоқда.
“Атирау шаҳридаги Ўзбекистон фуқароларини расмий рўйхатга олиш жараёни билан боғлиқ вазият Атирау вилояти ҳокимияти ва ваколатли идоралари ҳамда мамлакатдаги Бош консулхона томонидан доимий назоратга олинган”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0