Ҳодисалар

Самарқандда “Damas” уриб юборган 9 ёшли бола вафот этди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПешеходный переход в Ташкенте
Пешеходный переход в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Damas” ҳайдовчиси 2013 йилда туғилган пиёдани йўлни кесиб ўтаётган вақтида уриб юборган. Натижада жабрланувчи касалхонада вафот этган.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида “Damas” ҳайдовчиси вояга етмаган болани уриб юборди.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари берган маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 24 май туманнинг “Самарқанд” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда рўй берган.
“Damas” ҳайдовчиси Б.Б. 2013 йилда туғилган пиёда Т.Ж.ни йўлни кесиб ўтаётган вақтида уриб юборган. Оқибатда, Т.Ж. туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай жабрланувчи вафот этган.
Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Шу ўринда барча ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, тезликни белгиланган меъёридан оширмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз!" - дейилади хабарда.
Самарқандда йўлдан ўтаётган 4 ёшли қизчани машина уриб юборди
Янгиликлар лентаси
0