Жамият

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи қачон қуриб битказилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Иккинчи босқич доирасида 7 та янги бекат очилиши кутилмоқда. Метрополитен учун 14 та янги поезд олиб келинади.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Тошкент ерусти метросининг иккинчи босқичи доирасида бешта бекатни шу йил якунида ва қолган иккитасини келгуси йил Наврўзда ишга тушириш мўлжалланган. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитени инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди. Давлат раҳбарига қурилаётган ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичини давом эттириб, Сергели йўналиши билан боғлаш, замонавий қурилиш услубларини татбиқ этиш, метро поездларини янгилаш, йўловчи оқимини янада ошириш режалари ҳақида ахборот берилди.
“Маълумки, ерусти метросининг иккинчи босқичи доирасида бешта бекатни шу йил якунида ва қолган иккитасини келгуси йил Наврўзда ишга тушириш мўлжалланган. Бу орқали 62 та маҳалладаги 250 мингга яқин аҳоли метрополитен билан қамраб олинади”, - дейилган хабарда.
Мирзиёев барча йўлларда инсонларга қулайлик ва хавфсизлик биринчи ўринда бўлиши лозимлигини таъкидлади. Метрополитен учун 14 та янги поезд олиб келиш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Янги метрополитен йўналиши бўйида жойлашган маҳаллаларни ободонлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Лойиҳаларни такомиллаштириб, қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0