Жамият

Тошкент вилоятидан пойтахтга келаётган йўловчилар учун енгиллик яратилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПроводник у вагона на железнодорожном вокзале в Ташкенте
Проводник у вагона на железнодорожном вокзале в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент вилоятидан пойтахтга кунига 1 миллиондан зиёд йўловчи кириб келади.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. “Тошкент - Хўжакент”, “Тошкент – Бекобод” ва “Тошкент – Ангрен” йўналишида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев жамоат транспорти тармоғини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар билан танишиш чоғида маълум қилинди.
Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент вилоятидан пойтахтга кунига 1 миллиондан зиёд йўловчи кириб келади. Давлат раҳбари уларни метро бекатларига йўналтириб, ҳам аҳолига, ҳам транспортларга енгиллик яратиш зарурлигини таъкидлади.
“Замонавий электропоездлар келтириб, “Тошкент – Хўжакент”, “Тошкент – Бекобод” ва “Тошкент – Ангрен” йўналишида тезюрар қатнов йўлга қўйилиши белгиланди”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, Тошкентда жамоат транспорти етиб бормаган 26 та маҳаллага автобус йўналишлари очилиб, метро билан боғланади. Бунинг учун қўшимча электробуслар харид қилинади.
Янгиликлар лентаси
0