Жамият

Трансплантация шартларини бузганлар жавобгарликка тортилади

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишХирурги во время операции
Хирурги во время операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Инсон аъзолари ва тўқималарини олиш мақсадида одам ўғирлаганлик ёки одам савдоси билан шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Сенаторлар ялпи мажлисда “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни муҳокама қилишди.
Айтилишича, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилингандан сўнг кўплаб фуқаролардан буйрак ва жигар трансплантацияси масаласида мурожаатлар келиб тушган.
Ушбу ҳужжатда трансплантация соҳасида қонунчилик нормаларини бузганлик учун Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига, шунингдек, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Унга кўра қуйидаги ҳолатларда жавобгарлик белгиланмоқда:
инсон аъзолари ва тўқималарини олиш, трансплантация қилишнинг белгиланган шартлари ҳамда тартибини бузганлик;
вафот этган одамнинг аъзоларини ёки тўқималарини у тириклигида унинг розилигини олмай туриб, илмий ёки таълим мақсадларида бузилмайдиган ҳолда сақлаш учун олганлик;
инсон аъзоларининг ва тўқималарининг олди-сотдиси билан шуғуллаганлик;
инсоннинг трансплантация қилинадиган аъзоларини ва тўқималарини мамлакат ташқарига олиб чиққанлик.
Қолаерса, кўпчиликни хавотирга солаётган инсон аъзолари ва тўқималарини олиш мақсадида одам ўғирлаганлик ёки одам савдоси билан шуғулланганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, президент томонидан имзоланган ЎРҚ-768-сонли қонунга кўра, инсон аъзоларини ёки тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0